Қозоғистонда октябр ойидан бери 2,2 миллион ЎРВИ юқтириш ҳолати қайд этилган

ASTANА. Kazinform – 1 октябрдан бери Қозоғистонда 2,2 миллион ЎРВИ ва 2000 дан ортиқ грипп ҳолатлари қайд этилган. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари – бош санитария шифокори Айжан Есмағамбетова маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None

«Ҳозирги вақтда ЎРВИ ва грипп билан касалланишнинг мавсумий ўсиши кузатилмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақаси маълумотларига кўра, грипп фаоллиги бутун минтақада ўсишда давом этмоқда, бунда мавсумий фаоллик CОVID-19 пандемиясидан олдинги мавсумларга қараганда эртароқ. Мамлакатларда айланиб юрувчи вирусларнинг аралаш тарқалиши мавжуд. Дунёнинг 125 та давлатида 100 мингга яқин грипп ҳолатлари лаборатория томонидан тасдиқланган бўлиб, улардан 97,9 фоизи А гриппи ва 2,1 фоизи B типли гриппга тўғри келади», - деди Айжан Есмағамбетова МСКда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Унинг сўзларига кўра, эпидемия мавсуми бошидан буён, 2022 йил 1 октябрдан Қозоғистонда 2,2 миллион ўткир респиратор вирусли инфексия ва 2284 нафар грипп ҳолати қайд этилган (грипп В - 2002, А (H3N2) - 14 , А (H1N1) – 268). 65% ҳолларда 14 ёшгача бўлган болаларда учрайди.

«ЎРВИ ва грипп мавсуми ҳар йили октябрдан апрелгача давом этади, жорий эпидемия мавсуми грипп вируси айланишининг эрта бошланиши билан тавсифланади. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ЎРВИ билан касалланиш 10 фоизга ошди», — деди у.

Шунингдек, Бош санитария шифокорининг айтишича, октябр ойида эпидемиядан олдинги даврда республикада 2,4 миллион киши ёки умумий аҳолининг 12,7 фоизи гриппга қарши эмланган, жумладан: 14 ёшгача бўлган болалар – 518 минг ( 22%, катталар - 1,8 млн (78%). Беморларнинг 90% га яқини амбулатор шароитда даволанади.

Муаллиф: Ақбота Кузекбай

Сўнгги хабарлар