Қозоғистонда ҳокимлар зиммасига қишлоқларни ривожлантиришга хусусий сармоя киритишни жадаллаштириш вазифаси юклатилди

«Биринчи навбатда, Миллий иқтисодиёт вазирлиги вилоят ҳокимликлари билан ҳамкорликда «Қишлоқ - мамлакат бешиги» доирасидаги барча лойиҳаларни сифатли ва ўз вақтида амалга оширишни таъминлаши лозим. Иккинчидан, Молия вазирлиги Миллий иқтисодиёт вазирлиги ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда «Қишлоқ – мамлакат бешиги» лойиҳасини республика ва маҳаллий бюджетлардан максимал даражада молиялаштириш масаласини ишлаб чиқсин. Шу билан бирга, чегарадош қишлоқларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиш лозим», — деди Бош вазир Алихан Смаилов Ҳукумат йиғилишида.
Ҳукумат раҳбарининг сўзларига кўра, вилоятлар ҳокимлари қишлоқларни ривожлантириш учун хусусий сармояларни жалб этиш ишларини жадаллаштириши керак.
«Тўртинчидан, Миллий иқтисодиёт вазирлиги тегишли давлат органлари ва вилоятлар ҳокимликлари билан ҳамкорликда барча зарур чора-тадбирларни кўриб, қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш концепциясининг мақсадли кўрсаткичларига эришишни таъминласин», — деди у.
Муаллиф: Даулет Изтилеу