Қозоғистонда ноёб металлар соҳасига йўналтирилган инвестициялар ҳажми ошади

сирек металл
Фото: freepik.com

ASTANA. Kazinform – Ноёб металлар соҳасига йўналтирилган инвестициялар ҳажми 40 фоизга ошади. Бу ҳақда ҚР Саноат ва қурилиш вазири Қанат Шарлапаев маълум қилди.

“2024-2028 йилларга мўлжалланган комплекс режа тасдиқланди, унда ноёб металлар соҳасида инвестициялар ва ишлаб чиқариш ҳажмини 40 фоизга ошириш ҳисобга олинди. Давлатнинг ташқи иқтисодий алоқалари ҳал қилувчи рол ўйнайди. Вазирлик Европа Иттифоқи, АҚШ ва Буюк Британия билан ноёб металлар бўйича ҳамкорликни кучайтирди”, – деди Қ.Шарлапаев Парламент Мажилисидаги Ҳукумат соатида.

Унинг сўзларига кўра, Германия, Англия ва Америка компаниялари билан литий конларини ҳамкорликда ўзлаштириш, шунингдек, ноёб металларни қайта ишлаш бўйича келишувлар аниқ натижалардан иборат.

“Саноатни ривожлантириш концепциясида минерал-хом ашё базасини кўпайтириш, замонавий технологияларни жалб этиш, мавжуд ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсади белгиланган. Асосийси, Қозоғистоннинг глобал қиймат занжирининг ўрта бўғинидаги ролини кучайтириш”, – деди вазир.

Сўнгги хабарлар