17:36, 22 Август 2023 | GMT +5
Қозоғистонда нон нархи кўтариладими - Қишлоқ хўжалиги вазирлиги жавоби
ASTANA. Kazinform - ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев Ҳукумат буғдой нархини барқарорлаштириш учун барча имкониятларни ишга солаётганини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Ербол Қарашўкеев журналистларнинг мамлакатда нон нархи ошиши мумкинлиги ҳақидаги саволига жавоб берди.
«Нонимиз иккинчи йил арзонлашиб келмоқда. Буғдой таннархи, албатта, муаммо. Биз буғдой нархини барқарорлаштириш учун ҳамма нарсани қиляпмиз», - деди Ербол Қарашўкеев Ҳукумат мажлисида.
15 сентябргача озиқ-овқат контракт корпорацияси харид нархларини эълон қилади, деди у.
«Истеъмолчиларимиз нуқтаи назаридан вазият барқарор. Ун, нон ва нон маҳсулотлари нархининг ошиши учун ҳеч қандай сабаб йўқ. Келгуси маркетинг йили учун вазият барқарор», - дея қўшимча қилди вазир.
Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев