Қозоғистонда ноқонуний ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари аниқланди

None
EKIBASTUZ. Кazinform - Экибастуз шаҳар полицияси М.Жусип кўчасида жойлашган қурилиш объектида ноқонуний ишлаётган уч нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаросини аниқлади, дея хабар беради Kazinform Polisia.kz га таяниб.

Аниқланишича, эркаклар Қозоғистон Республикасининг аҳоли миграцияси соҳасидаги қонунчилигини бузган ҳолда, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари томонидан берилган рухсатномасиз мамлакатда меҳнат фаолиятини амалга оширган.

«Хорижий фуқароларга нисбатан Қозоғистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 517-моддаси 5-қисми билан иш қўзғатилган», — деди Павлодар вилояти Екибастуз шаҳар ИИБ раҳбарининг биринчи ўринбосари Тўлеген Қудайбергенов.

Рейд 28 февралгача давом этадиган «Мигрант» тезкор-профилактика тадбири доирасида ўтказилди.


Сўнгги хабарлар