Қозоғистонда ногиронлик нафақаларини тайинлаш жараёни соддалаштирилди
Энди ушбу хизматлар тақдим этилганлигини тасдиқлаш учун 1та SMS кифоя қилади.
Илгари юқоридаги хизматларни олиш жараёни иккита SMS-хабарни ўз ичига олган: давлат хизматларини кўрсатишга проактив равишда розилик билдириш ва фойдаланувчи тўлов ёки имтиёз олишни истаган банкнинг 20 хонали IBAN рақамини юбориш. Энди хизмат кўрсатиш банкини танлашни тасдиқлаш - бу давлат хизматларини кўрсатиш учун автоматик шартнома ҳисобланади.
Меҳнат вазирлиги жорий электрон жараёнларни такомиллаштириш ва хизмат кўрсатишнинг қоғоздан электрон шаклларига ўтиш бўйича мунтазам иш олиб бормоқда.
Аввалроқ давлат хизматлари реинжиниринги доирасида жорий йилда «Ишни йўқотганлик учун ижтимоий нафақалар тайинлаш», «Кўп болали оилаларга нафақа тайинлаш», «Боқувчисини йўқотганлик учун ижтимоий тўловлар тайинлаш» «Боқувчисини йўқотганлик учун давлат ижтимоий нафақалари тайинлаш» хизматлари ишга туширилгани хабар қилинган эди.