Қозоғистонда ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилганларга давлат томонидан тўланадиган субсидиялар миқдори ошди
Марказий коммуникациялар хизматида Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири ўринбосари Олжас Ордабаев шундай маълумот берди.
– Жорий йилда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини иш билан таъминлаш чора-тадбирлари қайта кўриб чиқилди. Биринчидан, пенсия ёшига яқинлашиб қолган қолган фуқароларнинг бандлик имкониятларини кенгайтириш мақсадида «Кумуш ёш» лойиҳаси иштирокчиларининг ёши 50 ёшга туширилди. Иштирокчиларнинг иш ҳақини субсидиялаш муддати 3 йилга узайтирилди», — деди Олжас Ордабаев.
Шунингдек, ногиронларга иш таклиф қилганларга қандай қўллаб-қувватланишини айтиб ўтди.
«Иккинчидан, ногиронлиги бўлган шахслар учун иш ўринларини ташкил этиш механизмлари қайта кўриб чиқилди. Жорий йилдан бошлаб бундай иш ўринларини ташкил этган иш берувчиларнинг харажатларини қоплаш учун 300 БҲМ миқдорида субсидиялар тўланади», — деди вазир ўринбосари.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай