Қозоғистонда ногиронлар ва боқувчисини йўқотганларга 292 млрд тенге нафақа тўланди
2021 йил январ -сентябр ойлари мобайнида ногиронлик бўйича давлат ижтимоий нафақаларини тўлаш учун республика бюджетидан 232,4 млрд тенге, боқувчисини йўқотганларга давлат ижтимоий нафақаларини тўлашга 59,8 млрд тенге ажратилди.
2021 йил сентябр ойида ногиронлик бўйича давлат ижтимоий нафақаларини тўлаш учун республика бюджетидан 25,7 млрд ажратилди.
2021 йил 1 октябр ҳолатига кўра, ногиронлиги бўйича давлат ижтимоий нафақалари олувчилар сони 528,1 минг кишини, боқувчисини йўқотганганлар эса 134,3 минг кишини ташкил этади.
Ногиронлик ва боқувчисини йўқотган тақдирда бериладиган давлат ижтимоий нафақалари миқдори ногиронлик гуруҳига ва сабабига, вафот этган (ҳалок бўлган) боқувчисининг қарамоғидаги шахслар сонига, шунингдек, молиявий йил учун «Республика бюджети тўғрисида»ги яшаш минимуми миқдорига боғлиқ бўлади.
2021 йил 1 октябр ҳолатига кўра, ногиронлик бўйича давлат ижтимоий нафақаларининг ўртача миқдори 48 743 тенгени, боқувчисини йўқотгани учун давлат ижтимоий нафақаларининг ўртача миқдори 40 995 тенгени ташкил этди.