Қозоғистонда нефть ва газ соҳасида 220 минг киши ишлайди - вазир
ASTANА. Кazinform — Мамлакатда нефть-газ соҳасида 1,3 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Энергетика вазири Алмасадам Саткалиев Парламент Мажилисидаги Ҳукумат соатида нефть саноатини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш чоғида маълум қилди.
“Нефть ва газ саноати барқарор иқтисодий ривожланишнинг асосий омилларидан биридир. Соҳадаги 1300 дан ортиқ корхонада 220 мингга яқин киши меҳнат қилмоқда. Умумий ички маҳсулот таркибида нефть ва газ саноатининг улуши қарийб 16 фоизни ташкил этиб, мамлакат бюджетига тушумларнинг 28 фоиздан ортиғини, иқтисодиётга йўналтирилган инвестицияларнинг 15 фоиздан ортиғини таъминлайди”, — деди А. Сатқалиев.
Унга кўра, 2024 йил 1 ноябрь ҳолатига кўра, углеводород хомашёси бўйича 315 та шартнома амал қилади. 2020 йилдан бошлаб ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқини бериш тартиби тўлиқ автоматлаштирилди ва аукцион орқали электрон шаклда ўтказилади. Бу уни иложи борича шаффоф ва равшан қилади.
“Ушбу даврда 9 та электрон аукцион ўтказилди. Бу ерда геология-қидирув ишларига 443 миллион долларлик инвестициялар киритилиши эълон қилинган ҳолда 110 та ер қаъри участкалари амалга оширилиб, бюджетга 49,5 миллиард тенгега яқин бонуси тўланди. Кейинги ким ошди савдоси 2024 йил 27 ноябрь куни 9 та ҳудудда ўтказилиши режалаштирилган. Ер қаъридан фойдаланувчиларнинг шартнома мажбуриятларини бажармаган ҳолда узоқ муддат эгаллаб турган ер қаъри участкаларини текшириш давом этмоқда. 2022 йилдан бери вазирлик яна ким ошди савдосига қўйиладиган 52 та шартномани бузган. 9 та шартнома бўйича 1,9 миллиард тенге қарз тўланди. 2022 йилда шартнома мажбуриятларини бузганлик учун жами 12 миллиард тенгега 158 та билдиришнома юборилиб, қарийб 5,6 миллиард тенге тўланган”, — деди вазир.
2023 йилда шартнома мажбуриятларини бузганлик учун умумий қиймати 14 миллиард тенге бўлган 141 та билдиришнома юборилган бўлиб, шундан деярли 2,4 миллиард тенге тўланган.