Қозоғистонда нефть ва газ қазиб олиш ҳажми ортди

Қозоғистон Республикаси миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров мамлакатнинг қатор тармоқларида ўсиш кузатилганини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Нефть
Фото: pixabay

– Саноатнинг қуйидаги тармоқларида ўсиш кузатилди: озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш – 2,9 фоиз, металл буюмлар – 3,4 фоиз, қурилиш материаллари – 1,8 фоиз, ичимликлар ишлаб чиқариш – 1,7 фоиз, пластмасса буюмлар ишлаб чиқариш – 5,5 фоиз ва енгил саноат – 12 фоизга. Тоғ-кон саноатида ишлаб чиқариш ҳажми 6,1 фоизга ошди», - деди Алибек Қуантиров Ҳукумат йиғилишида.

Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, газ қазиб олиш 9,7 фоизга, нефть қазиб олиш 9,3 фоизга, бошқа фойдали қазилмаларни қазиб олиш 14 фоизга ошган. Металл рудаларини қазиб олиш 1,1 фоизга, тоғ-кон саноати хизматлари 2,3 фоизга, кўмир қазиб олиш 5,5 фоизга камайди.

Ишлаб чиқариш саноати ҳам ижобий ўсиш суръатларини сақлаб турибди. Ишлаб чиқариш ҳажми 3,2 фоизга ошди.

12 та ҳудудда ижобий ўсиш кузатилди. Энг катта ўсиш Қизилўрда, Қостанай вилоятлари, Абай вилояти ва Алматида кузатилмоқда.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев

Сўнгги хабарлар