Қозоғистонда нефть, газ ва кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш икки баробар ошди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда нефть, газ ва кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш икки баравар ошди. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Энергетика вазири Алмасадам Сатқалиев маълум қилди.

мұнай
Фото: Pexels

“Жорий йилнинг 4 ойи якуни бўйича нефть, газ ва кимё маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилга нисбатан 2 баробарга ошиб, 213,1 минг тоннага етди. Саноатнинг барча маҳсулотларида ўсиш кузатилмоқда. Айни пайтда вазирлик томонидан мавжуд корхоналарнинг иш юкини ошириш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Йил охирига қадар 628,3 минг тонна нефть, газ ва кимё маҳсулотлари ишлаб чиқарилади, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 75 фоизга ошганини билдиради”, - деди у.

Вазирнинг таъкидлашича, нефть, газ ва кимё саноатини янада ривожлантириш мамлакатимиз иқтисодий ўсишининг асоси ҳисобланади.

“Вазирлик томонидан бу борада кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Улар орасида 2029 йилгача умумий қиймати қарийб 14,3 миллиард долларлик 5 та йирик лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Ушбу лойиҳаларнинг амалга оширилиши иқтисодиётнинг йиллик ўсишини 1,5 фоизга етказиш, 20 мингга яқин иш ўрни яратиш имконини беради. Улардан 17 мингтаси қурилиш вақтида, 3 мингтаси эса фойдаланиш даврида. Жорий йилда қуввати 340 минг тоннагача бўлган бутадиен ва унинг ҳосилаларини ишлаб чиқариш лойиҳасини қуриш ишлари бошланади. Шунингдек, мамлакатимиз тарихидаги энг йирик лойиҳалардан бири бўлган 1,2 миллион тонна қувватга эга полиэтилен лойиҳаси бўйича инвестиция қарори қабул қилинади”, — деди Алмасадам Сатқалиев.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар