Қозоғистонда нефть, газ, кўмир, уран, литий ва олтин нархлари қандай

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон нефти бир баррелининг нархи 75,2 долларни ташкил этди, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

Цены на нефть, газ, уголь, уран, литий и золото в Казахстане
Коллаж: Kazinform/ Freepik/ Pixabay/ DALL-E

Умуман олганда, пайшанба куни нефть нархи бироз ошди. Бунга дунёдаги энг йирик нефть импортчиси Хитойда қўшимча молиявий рағбатлантириш умидлари сабаб бўлди, деб ёзади Reuters.

“Хитойдан рағбатлантириш чораларига умид бозорни қўллаб-қувватлайди. Дональд Трамп келаси ой президентликка келганидан кейин қазиб олинадиган ёқилғи ишлаб чиқариш ва талаб ортиши ҳақидаги тахминлар ҳам нефть нархининг ошишига ёрдам беряпти”, - дейди Rakuten Securities товар таҳлилчиси Сатору Ёшида.

Табиий газ нархи 1 миллион BTU (British thermal unit - Британия иссиқлик бирлиги, 293 кВт соатга тенг) учун 3,84 долларни ташкил этади.

Литий нархи бир ҳафта ичида бир килограмм учун 10,36 долларга тушди.

Ҳафта давомида жаҳон бозорида кўмир нархи бир тонна учун 125 долларгача тушди.

25 декабрь ҳолатига кўра, Қозоғистон кўмир навлари нархлари бўйича:

“Шубаркўл кўмир” – 19,7 минг тенге/тонна;

“Қаражира” - 17,7 минг тенге/тонна;

"Майкубен-Вест" - 15 минг тенге/тонна.

Ураннинг нархи бир килограмм учун 157,41 долларни ташкил этди.

Олтин нархи бир ҳафта ичида 84,502 долларга тушди.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 5 декабрда ОПЕК+ мамлакатлари вазирлар қўшма қўмитасининг 57-йиғилиши ва 38-вазирлар йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш иштирокчилари Битимнинг асосий тамойилларига содиқликларини тасдиқладилар ва ОПЕК+ вазирларининг 35-йиғилиши қарорларига мувофиқ, ОПЕКга аъзо ва аъзо бўлмаган давлатлар учун жорий нефть қазиб олиш даражасини 2026 йил 31 декабргача узайтириш тўғрисида қарор қабул қилдилар.

ОПЕК+ вазирларининг 38-йиғилиши доирасидаги алоҳида йиғилишда 8 та давлат (Саудия Арабистони, Россия, Ироқ, Бирлашган Араб Амирликлари, Қувайт, Қозоғистон, Жазоир ва Уммон) иштирок этди.

Сўнгги хабарлар