Қозоғистонда нечта театр бор
Шаҳарларда 73 та театр, жумладан, 39 та драма, 11 та қўғирчоқ, 7 та ёш томошабинлар театри, 4 та мусиқали комедия, 4 та опера ва балет театрлари мавжуд. Саккизтаси бошқа жанрларда, дея хабар беради Kazinform агентлиги Миллий статистика бюросига таяниб.

Давлат тасарруфида 57 та театр мавжуд.
16 та театр хусусий мулк, 14 таси хусусий тадбиркорлар томонидан бошқарилади.
Театрлар сони бўйича биринчи ўринни анъанавий тарзда Алмати эгаллаб турибди – 23 та театр.
Иккинчи ўринда Астана – 9 та, Чимкентда – 6 та театр мавжуд.
2022 йилда республика театрлари томонидан 15300 та тадбир ўтказилди, шундан 8300 таси болаларга бағишланган.
Ўтган йили санъаткорларнинг чиқишларини томоша қилиш учун 2,1 миллион томошабин ташриф буюрди.
Энг кўп ташриф буюрувчилар эса Алмати (726,4 минг киши), Астана (461,3 минг киши) ва Қарағанди вилояти (272,1 минг киши) театрларида бўлган.