Қозоғистонда нечта шаҳар бор

ASTANA. Kazinform – ҚР Миллий статистика бюроси Қозоғистондаги шаҳарлар сони бўйича статистик маълумотларни эълон қилди.

Астана, Байтерек
Фото: Мухтор Холдорбеков/Kazinform

Маълумки, Қозоғистонда шаҳар мақоми берилган 90 та аҳоли пункти мавжуд. Охирги йил давомида уларнинг сони кўпайди. Алмати вилоятида янги вилоят аҳамиятига эга шаҳар пайдо бўлди. Вилоят аҳамиятга эга шаҳарларнинг умумий сони — 39 та, туман аҳамиятидаги шаҳарлар — 38 та, республика аҳамиятга эга шаҳарлар — 3 та.

Минтақавий бўлинмада энг кўп шаҳарлар Ақмола вилоятига тўғри келади – 11, шунингдек, Ақтўбе ва Қарағанди вилоятларида ҳар бирида 8 тадан.

2025 йил 1 январ ҳолатига ҳудудий бирликлар орасида 195 та туман, 29 та аҳоли пункти, 2160 та қишлоқ округи ва 6179 та қишлоқ мавжуд.

Сўнгги хабарлар