Қозоғистонда нечта беш юлдузли меҳмонхона бор
ASTANA. Кazinform - Миллий статистик бюро маълумотларига кўра, ўтган йили 4000 га яқин жойлаштириш ўринларига сайёҳлар қабул қилинган.

2023 йилнинг январь-декабрь ойларида сайёҳлар ва дам олувчилар Қозоғистондаги 3992 та объектда дам олди.
Бу 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 22 тага кўпдир.
Жойлаштириш ўринларининг асосий улуши ёки 55 фоизи ресторанли/ресторансиз меҳмонхона, яна 30 фоизи уйлар, коттежлар ва квартиралардир.
Турлари:
ресторанли ва ресторансиз меҳмонхоналар — 2225 та
дам олиш уйлари - 93 та
пансионат – 32 та
болалар оромгоҳи – 113 та
қишлоқ жойларда уйлар, коттежлар, квартиралар - 1210 та
туристик базалар — 58 та
кемпинглар – 40 та
хостеллар – 140 та
бошқа турлари – 81 та
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда “5 юлдузли” тоифасидаги 25 та меҳмонхона, “4 юлдузли” тоифасида 56 та меҳмонхона мавжуд бўлиб, 2104 та меҳмонхона ҳеч қандай тоифага эга эмас.
Ўтган йилнинг 12 ойида жойлаштириш ўринлари 8,1 миллион кишига 229,2 миллиард тенгега хизмат кўрсатди, бу 2022 йилга нисбатан 12,4 фоизга кўпдир.