Қозоғистонда неча тонна шакар захираси бор

ASTANA.Kazinform - ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Айдарбек Сапаров шакар тақчиллиги ҳақида маълумот берди.

азық-түлік
Фото: ҚазАқпарат

“Умуман олганда, мамлакатимизда йилига 550 минг тонна шакар керак бўлса, бугунги кунда 90 минг тонна шакарга эгамиз. Бундан ташқари, 120 минг тонна квотамиз бор. Мамлакатимиз ҳудудига божсиз олиб кирилаётган шакар миқдори 300 минг тоннани ташкил этади. Шунинг учун, шакар етарли, деб айтиш мумкин. Мен яқинда қўшимча 80 минг тонна етказиб бериш ҳақида Россия қишлоқ хўжалиги вазири билан гаплашдим. Ким билади, эртага вазият кескин ўзгариши мумкин. Шунинг учун биз ҳамма нарсага тайёр бўлишимиз керак. Ўйлайманки, шакар томони 100 фоиз қопланади”, - деди Айдарбек Сапаров Ҳукумат йиғилишидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида.

Сўнгги хабарлар