Қозоғистонда музей ходимларининг ўртача маоши қанча

Қозоғистонда музей ходимларининг ўртача маоши қанча
Фото: Kazinform

Қозоғистондаги музей ходимларининг ўртача маоши маълум қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бугунги кунда мамлакатимизда 270 дан ортиқ музей фаолият юритмоқда. Музей билан боғлиқ масалалардан бири кадрлар билан таъминлашдир. Мутахассислар етишмайди, кадрлар тайёрлаш керак. Музей ишини тушунадиган, тарихий, маданий ёдгорликларни, меросни ажрата оладиган мутахассис бўлгани маъқул. Айни пайтда музей ходимларининг ўртача маоши 200 минг тенгени ташкил этади”, - деди Миллий музей директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари Ақмарал Ибраева пойтахтда бўлиб ўтган музей ходимларининг І конгреси чоғида.

Унинг сўзларига кўра, мамлакатда музей иши йил сайин ривожланиб бормоқда.

«Бугунги кунда ёшларнинг музей ишига қизиқиши ортиб бормоқда. Ҳозир музейимизда 20 дан ортиқ ёш мутахассислар фаолият юритади. Пойтахтда вазият бошқача, лекин ҳудудларда ундай эмас. Миллий музейда 300 дан ортиқ ходим меҳнат қилади», - деди у.

Эслатиб ўтамиз, бугун Астана шаҳрида музей ходимларининг І конгреси бўлиб ўтмоқда.

Сўнгги хабарлар