18:28, 03 Июль 2021 | GMT +5
Қозоғистонда муомаладан чиқарилган банкнотларни Миллий банк филиалларида алмаштириш мумкин
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Миллий банки 12 июндан бошлаб 2006 йил ва ундан кейин чиқарилган банкнотларни муддатсиз алмаштириш жараёни кучга кирганини эслатади, деб хабар беради Kazinform.
«Муомаладан чиқарилган 2006 йилдаги 500, 1000, 2000, 5000 ва 10,000 танга номиналдаги банкнотлар Миллий банкнинг барча филиалларида муддатсиз пулга алмаштирилиши мумкин», дейилади хабарда.
Янги банкнот муомалага киритилганда, эскиси 12 ой давомида биргаликда муомалада бўлади. Бир йил давомида эски ва янги банкнотлар қонуний тўлов воситаси ҳисобланади ва барча турдаги тўловлар учун қабул қилиниши керак.
«Қандайдир банкнот муомаладан чиқарилганда, уни 3 йил ичида Миллий банк филиалларида, шунингдек, иккинчи даражали банкларнинг филиалларида ва «Қозпочта«офисларида алмаштириш мумкин. Филиал манзиллари ва алоқа рақамларини веб-сайтда топишингиз мумкин.