Қозоғистонда момақалдироқ, дўл ёғиши ва +42°C гача жазирама иссиқ бўлиши мумкин

ASTANA. Kazinform – “Қазгидромет” 3-5 июнь кунлари учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

лето, погода, природа, цветы, тюльпаны, ботанический сад, парк
Фото: Александр Павский / Kazinform

Синоптикларнинг хабарига кўра, мамлакат шимолида кучли ёмғир, жанубда эса кучли жазирама кутилмоқда.

“Шимоли-ғарбий циклон ва у билан боғлиқ атмосфера фронтларининг ўтиши билан республиканинг аксарият қисмида беқарор об-ҳаво кузатилади, ёмғир ёғиб, момақалдироқ, кучли шамол эсади. Кундузи шимолий ва шимоли-ғарбий вилоятларда кучли ёмғир, дўл ёғиши мумкин. Жануби-ғарбда, жанубда ва жануби-шарқда чанг бўрони кутилади. Кундузи жанубий вилоятларда кучли жазирама, +40+42°C гача бўлиши мумкин”, - дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар