Қозоғистонда Миллий жамғарма даромадларининг ярми 18 ёшгача бўлган ёшларнинг шахсий ҳисоб рақамларига ўтказилади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - 2024 йилдан бошлаб Миллий жамғарманинг йиллик инвестиция даромадининг ярми 18 ёшга тўлмаган Қозоғистон фуқароларининг шахсий ҳисоб рақамларига ўтказилади. Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқига Мурожаатномасида шундай топшириқ берди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Ҳар бир оила мамлакатнинг миллий бойликларидан фойдаланиши керак. Шу боис мен эълон қилган Болалар йилида «Болаларни қўллаб-қувватлаш миллий жамғармаси» деб номланган принципиал жиҳатдан янги дастурни ишга тушириш керак, деб ҳисоблайман.

Миллий жамғарманинг йиллик инвестиция даромадининг 50 фоизини болалар 18 ёшга тўлгунга қадар, муддатидан олдин олиб қўйиш ҳуқуқисиз шахсий ҳисобварағига ўтказишни тавсия этаман», — деди Давлатимиз раҳбари.

Шунингдек, Президент 18 ёшга тўлган фуқаролар бу маблағларни қандай сарфлаши мумкинлигини айтиб ўтди.

«Ўқишни тамомлагач, тўпланган маблағ уй-жой ва таълимга сарфланади. Бу маблағлар ёш авлод учун катта ҳаётга йўлланма беради.

Жамғарма ўзининг миллий мақомига чинакам жавоб беради ва халқ манфаати йўлида ишлайди. Ушбу кенг кўламли ташаббусни ниҳоясига етказиш мақсадида 2024 йил 1 январдан бошлаб янги лойиҳани ишга туширишни буюраман», — деди Президент.

Аввал хабар қилинганидек, Мурожаатноманинг асосий қисми мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар