Қозоғистонда Миллий Ягона Тест топширувчи болалар қайси фанни кўпроқ танлайди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Миллий тест маркази директори Руслан Емелбаев март ойидаги Миллий Ягона Тест бўйича ҳисобот берди, деб хабар беради Kazinform.

Унинг сўзларига кўра, профил фанларининг энг танланган комбинациялари ўзгармаган.

Улар:

- «Математика-Физика» (25%)

- «Кимё ва биология» (17%).

Энг кам афзал қилинган комбинация «Кимё-физика» (0,13%). Ушбу фанларни топшириб «Кимёвий муҳандислик ва жараёнлар» таълим дастурини танлашингиз мумкин.

63 киши - смартфон, шпаргалка ва бошқа тақиқланган нарсаларни олиб киришга уриниш туфайли тест синовидан ўтиш имкониятидан маҳрум бўлди.

135 киши - тест синовлари вақтида тартибни бузган аудиториядан четлаштирилиб, натижалари бекор қилинди.

«Тест топширувчи болалар телефонлар, наушниклар, ақлли соатлар, шпаргалкалар ва калькуляторлар олиб кирмоқчи бўлган. Яна бир бор эслатиб ўтаман, калькулятор, Менделеев ва тузларнинг эрувчанлик жадваллари компьютерга юкланган», - деди Руслан Емелбаев.


Сўнгги хабарлар
telegram