Қозоғистонда Миллий Ягона Тест натижаларини таҳлил қилиш қоидалари ўзгартирилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Эндиликда Миллий Ягона Тестга абитуриентларга якуний балл билан мавзуий таҳлил натижалари берилади. Бу ҳақда ҚР Таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов ўзининг Facebookдаги саҳифасида ёзди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Енди биз Миллий Ягона Тест натижаларидан келиб чиқиб, ҳар бир мактаб, вилоят ва ҳатто фанни таҳлил қилиб, мактаблар фаолиятини баҳолашда фойдаланишга қарор қилдик.

Электрон форматга ўтиш эндиликда тест синовларини тематик таҳлил қилиш имконини беради. Биз бу янгиликни синов режимида март ойида бўлиб ўтган Миллий Ягона Тест вақтида жорий қилган эдик», - деб ёзган вазир.

Унга кўра, эндиликда битирувчи тест синовларини тугатгандан сўнг нафақат тўплаган баллари натижаларини, балки қайси мавзуларни билиши, нималарга эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида қўшимча таҳлилларни ҳам олади.

«Мактаб бўйича ҳам, аниқ фан бўйича ҳам, туман, вилоят ва республика миқёсида ҳам шундай таҳлил қиламиз. Бу нима беради? Ушбу ечим тестерларга қайси мавзуларга эътибор қаратиш ва қайси мавзуларни мустаҳкамлаш кераклигини кўриш имконини беради. Бошқача айтганда, тест иштирокчилари аллақачон ўзларининг заиф томонларини аниқлаб олишлари, алоҳида мавзуларга кўпроқ вақт ажратишлари ва хатолар билан ишлашлари мумкин», - деди вазир.

Асхат Аймағамбетовнинг айтишича, бу ёндашув ўқитувчиларга ўқувчилар қандай мавзуларда қийналаётганини кўриш имконини беради.


Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар
telegram