Қозоғистонда миллий валютадаги депозитлар бир ойда 4,5 фоизга ошди

NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистонда депозитлар миқдори бир ой ичида 7,6 фоизга ошди. Бу ҳақда ҚР Миллий банки маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
None
None

«Резидентларнинг депозит ташкилотларидаги омонатлари ҳажми бир ой ичида 7,6 фоизга ўсди (йиллик кўрсаткичда 8,1 фоиз ўсиш) ва 2022 йил июн ойи охирида 27 162,9 миллиард тенгега етди. Бир ойда юридик шахсларнинг омонатлари 8,2 фоизга ошиб, 13 801,2 миллиард тенгени, жисмоний шахсларнинг омонатлари 7 фоизга ошиб, 13 361,7 миллиард тенгени ташкил қилди», — дейилади Миллий банк хабарида.

Миллий валютадаги депозитлар ҳажми бир ойда 4,5 фоизга ошиб, 17 581,2 миллиард тенгега етди. Хорижий валютадаги депозитлар ҳажми 13,9 фоизга ошиб, 9581,7 миллиард тенгега етди. Долларлашув даражаси 2022 йил июн ойи охирида 35,3 фоизни ташкил этди (2021 йил декабрида 36 фоиз).

«2022 йил июн ойида юридик шахсларнинг миллий валютадаги депозитлари 3,2 фоизга ошиб, 8 715,6 миллиард тенгени, хорижий валютадаги депозитлари эса 18,1 фоизга ошиб, 5 085,6 миллиард тенгени ташкил қилди. Жисмоний шахсларнинг тенгедаги депозитлари 5,8 фоизга ошиб, 8 865,6 миллиард тенгени, хорижий валютадаги депозитлари эса 9,5 фоизга ошиб, 4 496,1 миллиард тенгени ташкил қилди», — дейилади Миллий банк хабарида.

Аввал хабар қилинганидек, жорий йилнинг июн ойида Қозоғистонда АҚШ долларини сотиб олиш суръати пасайди.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар