Қозоғистонда миллий спорт турлари билан шуғулланувчилар сони 35 фоизга ошди

None
ASTANA. Kazinform – Охирги 3 йилда миллий спорт турлари билан мунтазам шуғулланувчи қозоғистонликлар сони 35 фоизга ошди. Агар 2020 йилда миллий спорт турлари билан 432 минг киши шуғулланган бўлса, 2022 йил якунига кўра бу сон 584 минг кишига етди, дея хабар беради Kazinform.

Энг катта кўрсаткич Туркистон вилоятида қайд этилган – 28 минг киши. Вилоятда 110 мингдан ортиқ аҳоли миллий спорт турлари билан шуғулланади.

Бир қанча ҳудудларда спортчилар сони 10 мингга ошди.

Булар - Қостанай (13 мингдан 23 минггача), Қизилўрда (20 мингдан 30 минггача), Павлодар (17 мингдан 27 минггача), Шимолий Қозоғистон (8 мингдан 18 минггача) вилоятлари ва Чимкент шаҳри (10 мингдан 20 минггача).

Миллий спорт турлари билан шуғулланувчилар сони бўйича етакчилар учлигида Жамбил (40 минг киши) ва Алмати (39 минг) вилоятлари жой олди.

Қозоғистон терма жамоасидаги спортчилар сони бўйича Туркистон (74 киши), Жамбил (52 киши) вилоятлари ва Астана шаҳри (43 киши) етакчилик қиляпти.

«Миллий спорт турлари оммалашиб бораётгани Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан миллий спорт турларини ривожлантириш борасида олиб борилаётган тизимли ишлар самарасидир. Албатта, гап фақат йирик халқаро турнирларни ўтказишда эмас. Масалан, зарур инфратузилмани қуриш ишлари олиб бориляпти, мамлакатимизда 16 минг 500 дан ортиқ янги тўгараклар очилди, мавжуд мусобақалар формати ўзгармоқда», – дейди Маданият ва спорт ишлари вазири ўринбосари Сарсен Қуранбек.
Сўнгги хабарлар