Қозоғистонда мигрантлар учун портал ишга тушди

Миграция
Фото: Мухтор Холдорбеков/Kazinform

Қозоғистонда миграция ресурслари портали – migration.enbek.kz ишга тушди, деб хабар беради Каzinform.

Migration портали бизнес-жараёнларни реинжиниринг қилиш ва миграция соҳасидаги давлат органлари ахборот тизимларининг ўзаро ҳамкорлигини ривожлантириш орқали яратилган инновацион платформадир.

“Хорижий фуқаролар тўғрисидаги маълумотларни марказлаштириш ва унификация қилиш миграция жараёнларининг турли босқичларини синхронлаштириш, маълумотларни янада самарали бошқариш, уларни қайта ишлаш вақти ва харажатларини камайтириш имконини беради.

Порталда миграция соҳасидаги давлат хизматларининг кенг доираси мавжуд. Масалан: “Ватандош” мақомини бериш, мигрантлар ва қариндошларни қабул қилишнинг минтақавий квотасига киритиш, “Ата жоли” картасини бериш, бошпана изловчининг шахсий гувоҳномасини олиш ва бошқалар”, – дейилади Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги хабарида.

Сўнгги хабарлар