Қозоғистонда меҳмонхоналар сони ортиб бормоқда
ASTANA. Kazinform - Қозоғистонда меҳмонхоналар сони 2237 тага етди, бу ўтган йилга нисбатан 36 тага кўпдир, дея хабар беради Кazinform агентлиги ҚР Миллий статистика бюросига таяниб.

Энг кўп меҳмонхоналар Алмати (232 та) ва Астана (190 та), шунингдек, Қарағанда вилоятида (139 та) жойлашган.
Астанада меҳмонхоналар сони йил давомида 12 тага ошди;
Умуман олганда, жорий йилнинг биринчи чорагида меҳмонхоналар 1,4 миллион меҳмонга хизмат кўрсатди, кўрсатилган хизматлар ҳажми 45 миллиард тенгени ташкил этди.
Ўтган йилга нисбатан юлдуз тоифасига эга меҳмонхоналар сони 6 тага камайди.
Шундай қилиб, бугунги кунда уларнинг умумий сони 117 танини ташкил этади:
5* - 25 та.
4* - 55 та.
3* - 31 та.
2* - 4 та.
1* - 2 та.
Беш юлдузли меҳмонхоналар Қозоғистоннинг 10 та ҳудудида жойлашган бўлиб, бир кишига кунига ўртача 55,5 минг тенгени ташкил қилади.