Қозоғистонда майнинг корхоналарига электр энергияси учун юқори тарифлар ўрнатилади

NUR-SULTAN. Кazinform - Vfqybyu корхоналари электр энергияси учун юқори тарифлар ўрнатилади. Бу ҳақда Қозоғистон Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
None
None

«Майнинг солиқларини бир неча баробар ошириш бўйича топшириқни бажариш учун вазирлик тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқмоқда. Бугунги кунда 640 МВтга яқин электр энергияси расман рўйхатдан ўтган майнинг корхоналари томонидан истеъмол қилинмоқда. Бундан ташқари, «кўланкали» майнингни истеъмол қилиш расмий рўйхатга олишни талаб қилади. Шу билан бирга, майнинг корхоналари электр энергиясини тўғридан-тўғри энергия ишлаб чиқарувчи корхоналардан ёки тартибга солинмаган энергия таъминоти компанияларидан истеъмол қиладилар. Бунинг асосий сабаби тарифнинг жозибадорлигидир», - деди вазир.

Унинг таъкидлашича, бу борада вазирлик энергия корхоналари истеъмолчилари учун бошқа истеъмолчилар гуруҳларига нисбатан юқорироқ тарифлар белгилаш мақсадида алоҳида гуруҳ ажратиш масаласини кўриб чиқишни таклиф қилмоқда.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар