Қозоғистонда масофавий тиббий хизмат кўрсатиш кўпроқ бўлади

ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ashyq НҲА порталида масофавий тиббий хизмат кўрсатиш тўғрисидаги буйруқ лойиҳасини ишлаб чиқди ва муҳокама учун тақдим этди, деб хабар беради Kazinform.

ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Фото: Depositphotos

Ушбу ҳужжат лойиҳасига мувофиқ (ҚР Соғлиқни сақлаш вазирининг 2022 йил 27 апрелдаги "Амбулатория шароитида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги ҚР ДСМ-37-сон буйруғига ўзгартиришлар киритиш), беморлар офлайн форматда ихтисослашган шифокор билан дастлабки консультация олади ва такрорий маслаҳатларни масофадан туриб олиш мумкин бўлади.

Бугунги кунда интеграциялашган ва интеграциясиз телепатологик асбоб-ускуналар ёрдамида сканерланган гистологик препаратлар бўйича шифокор маслаҳати, психолог, логопед, реабилитация бўйича мутахассис, врачларнинг масофавий маслаҳатлашуви ва бошқа хизматлар каби 13 та тиббий хизмат масофадан туриб кўрсатилмоқда.

Буйруқ лойиҳасига мувофиқ ушбу рўйхат 67 та маслаҳат ва 48 та тиббий хизматгача кўпайтирилган. Бу диагностика тадқиқотларини тушунтириш, тор мутахассислар, невролог, кардиолог, психиатр, эндокринолог, психиатр, гинеколог, ЭКГ, МРТ, маммография, рентгенография, 24 соатлик қон босими мониторинги, электроэнцефалограмма, полисомнография ва бошқаларни талқин қилиш.

Масофавий хизматлар беморларга такрорий қабулларда шифокорга бормасдан маслаҳат олиш, ўз вақтида даволанишни бошлаш, ташхисни аниқлаштириш, даволаш бўйича тавсиялар олиш ва дори-дармонларни ёзиш имконини беради.

Сўнгги хабарлар