Қозоғистонда масофавий ўқитиш тартиби ўзгаради
Ҳужжатнинг тўлиқ номи Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирининг 2015 йил 20 мартдаги 137-сонли «Масофавий таълим технологиялари бўйича ўқув жараёнини ташкил этиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи.
Ҳужжат 2021 йил 19 ноябрдан кучга киради.
Буйруқга киритилган ўзгартиришларга кўра, бундан буён таълим муассасалари масофавий таълимга тўлиқ ўтгандан сўнг жараённинг барча иштирокчиларини ахборот тизимлари, электрон жадваллар, журналлар ва таълим ресурслари билан таъминлаши шарт.
Хусусан, масофавий таълимни таклиф қилиш учун таълим ташкилотлари қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
1) ўқув фаолиятини ташкил этиш учун Интернет тармоғига уланиш имконини берувчи телекоммуникация каналларининг мавжудлиги;
2) ахборот ресурсларига, рақамли ресурсларга тезкор кириш воситаларининг мавжудлиги;
3) ўқув-услубий, ташкилий-маъмурий маълумотлар, видеодарсларни ўз ичига олган ахборот тизимининг мавжудлиги;
4) Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирининг 2020 йил 6 апрелдаги 130-сонли «Ўрта, техник ва касб-ҳунар, ўрта таълимдан кейинги таълим муассасалари ўқитувчилари учун мажбурий ҳужжатлар рўйхати ва уларнинг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи. норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрида № 20317 рўйхатга олинган) тегишли электрон журналлар ва кундаликлар тизимига уланиш;
5) таълим муассасалари ўқитувчилари учун ахборот технологиялари курсларини тамомлаганлик сертификатларининг мавжудлиги;
6) ўқув жараёнини рақамли таълим ресурслари билан таъминлаш;
7) таълим муассасаларида қўлланиладиган дастурий-техник ва амалий дастурларга қўйиладиган минимал талабларга мувофиқлиги.
Ҳужжатда масофавий таълим ташкил этилган тақдирда олий ва олий ўқув юртидан кейинги таълимга қўйиладиган талаблар ҳам кўрсатилган. Ушбу талаблар билан қуйидаги ҳаволада танишиш мумкин.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай