Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг йирик электрон тижорат тақсимлаш марказларидан бири очилади

ASTANА. Кazinform - Савдо ва интеграция вазири Арман Шаққалиев ва YTO Express Co. бошқаруви раиси ва асосчиси Ю Вэйцзя билан учрашувда Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг йирик электрон тижорат тақсимлаш марказларидан бири очилиши маълум қилинди. Ушбу марказ товарларни тезкор қайта ишлаш ва уларни Европа Иттифоқи, ЕОИИ ва Марказий Осиё мамлакатларига етказиб беришни таъминлайди.

ҚР Савдо ва интеграция вазирлиги
Фото: Савдо ва интеграция вазирлиги

Интеллектуал IТ-ечимларни жорий этиш логистика жараёнларини тўлиқ автоматлаштириш ва етказиб бериш божхона назоратини таъминлаш имконини беради. Учрашувда томонлар электрон савдо ва тегишли соҳалардаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар.

Арман Шаққалиев Қозоғистонда электрон тижорат бозори ҳар йили 20 фоизга ўсиб бораётгани ва жадал ривожланаётганини таъкидлади.

“Хитойнинг электрон тижорат бозори ўз кўлами билан ҳайратланарли бўлиб, савдонинг 70% дан ортиғи интернет орқали амалга оширилади. Қозоғистон ўзининг қулай географик жойлашуви билан халқаро электрон тижоратнинг асосий транзит минтақасига айланишга интилмоқда. Қозоғистонда “Қазпочта” билан ҳамкорликда тақсимлаш марказини яратиш лойиҳаси трансчегаравий савдони ривожлантиришга янги суръат бағишлайди”, — деди Қозоғистон Савдо вазири.

YTO Express Co. бошқарувь раиси Ю Вэйцзя ушбу лойиҳа Марказий Осиёда бутун минтақани қамраб олган ягона лойиҳа эканлигини таъкидлади. Компания қатор мамлакатларда яна 5 та тақсимлаш марказини қуришни режалаштирмоқда.

“Ўтган йили биз Алмати ҳокимлиги билан фаол ҳамкорликни бошладик. Бу икки давлат иқтисодиёти ривожига янги суръат бахш этадиган узоқ муддатли лойиҳадир. Ҳамкорлик учун асос сифатида Хитойнинг Шанхай, Нанкин ва Ухань шаҳарларида 3 та бонд омборини очдик. Бу лойиҳа Марказий Осиёда бутун минтақани қамраб олган ягона лойиҳадир. Ушбу тақсимлаш марказидан ташқари АҚШ, Бразилия, Таиланд, Будапешт ва Дубайда яна 5 та марказ қуришни режалаштирганмиз”, — деди Ю Вэйцзя.

Хитой томони лойиҳани тез орада амалга ошириш ниятида. Арман Шаққалиев Қозоғистон лойиҳа доирасида фаол ишлашга тайёрлигини айтди. Учрашув якунлари бўйича томонлар қўшма ҳаракатлар режасини имзолашга келишиб олдилар.

Мазкур лойиҳа минтақадаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ва халқаро онлайн савдони ривожлантириш йўлидаги муҳим қадам бўлади.

Сўнгги хабарлар