Қозоғистонда мамлакат ичида хомашёни қайта ишлаш мажбуриятини юкловчи нормалар Парламентга киритилади
Яқин вақт ичида ҚР Саноат ва қурилиш вазирлиги Парламентга хомашёни мамлакат ичида қайта ишлаш мажбуриятини юкловчи нормаларни киритади. Бу ҳақда вазир Қанат Шарлапаев маълум қилди, дея хабар беради Каzinform.
“Хомашёни ички қайта ишловчиларга етказиб бериш механизмини ишга тушириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди (шунингдек, 15 та йирик динамик лойиҳани амалга ошириш йўналишида). Шу нуқтаи назардан, ихтиёрий уч томонлама келишув доирасида асосан алюминий, мис ва қўрғошин етказиб бериш бўйича 25 та битим имзоланди”, — деди Қ.Шарлапаев Сенатнинг ялпи мажлисидан кейин Kazinform мухбири саволига берган жавобида.
Унга кўра, бу йўналишда ички бозордаги ишлаб чиқаришни хомашё билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
“Бундан ташқари, Давлат раҳбарининг қайта ишлаш саноатини хомашё билан етарли миқдорда ва тегишли нархда таъминлаш тўғрисидаги топшириғини бажариш мақсадида хомашё ишлаб чиқарувчи ва қайта ишловчи корхоналар ўртасида шартномаларни мажбурий тасдиқлаш механизми ишлаб чиқилмоқда. Янги ёндашувда хомашё экспорти эмас, балки маҳаллий қайта ишлаш устуворлиги ҳисобга олинган. Бу масала қонунчилик томонидан тасдиқланиши керак. Ҳозирда бу ишлар олиб борилмоқда, тез орада ўз таклифларимизни Парламентга киритамиз”, — деди вазир.