18:06, 24 Март 2023 | GMT +5
Қозоғистонда мактаблар хавфсизлик бўйича аттестациядан ўтказилади
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон мактаблари хавфсизлик аттестациясидан ўтказилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу ҳақда Kazinform саволига берган жавобида Таълим-маориф вазирлиги маълум қилди.
«Хавфсизлик чораларини кучайтириш мақсадида ўтказилган мониторинг натижаларига кўра қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш режалаштирилган: кузатув режими фаолиятини кучайтириш; шартнома доирасида қўриқчиларга қўйиладиган аниқ талабларни белгилаш; таълим ташкилотларининг хавфсизлик талабларига мувофиқлигини сертификатлаш тизимини ишлаб чиқиш», - дейилади жавобда.
Вазирлик мутахассисларининг фикрича, бундай сертификатлаштириш тизими техник муаммолардан ташқари фавқулодда вазиятларда қўлланиладиган амалий билимларни шакллантириш имконини беради.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай