Қозоғистонда мактаб ўқувчилари молиявий саводхонлик курсидан ўтади

Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Молия вазири Ерулан Жамаубаев аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида гапирди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Ҳукумат йиғилиши
Фото: ҚР Ҳукумати матбуот хизмати

– Бугунги кунга қадар олий ўқув муассасалари талабалари учун молиявий саводхонлик курсларини жорий этиш бўйича иш олиб борилди. Мактаб ўқувчилари учун махсус курс ишлаб чиқилмоқда. Бунинг учун тегишли услуб ва ўқув қўлланмалар ишлаб чиқилади”, — деди Ерулан Жамаубаев Ҳукумат йиғилишида.

Натижада мазкур йўналиш доирасида 750 минг нафар ўқувчи ва талабаларни ўқитиш режалаштирилган.

-Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва ҳокимликлар “Қишлоқ омонати” лойиҳаси бўйича маблағ олиш юзасидан доимий равишда маслаҳатлар беради, - дея қўшимча қилди вазир.

Муаллиф: Серик Сабеков

Сўнгги хабарлар