Қозоғистонда мактаб ўқувчилари инглиз тилини учинчи синфдан бошлаб ўрганади

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонда мактаб ўқувчиларини янги ўқув йилида бир қатор янгиликлар кутмоқда. Бу ҳақда ҚР Таълим-маориф вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

Қозоғистонда мактаб ўқувчилари инглиз тилини учинчи синфдан бошлаб ўрганади

«Таълим вазирлигининг тезкор йиғилишида янги ўқув йилидаги янгиликлар муҳокама қилинди. Янги ўқув йили энди 1-синф ўқувчилари учун 35 ўқув ҳафтасидан, 2-11 синфлар учун 36 ўқув ҳафтасидан иборат. Бу йил қозоқ тилида таҳсил олаётган 1-синф ўқувчилари фақат «Алифбо» ва «Она тили»ни ўрганадилар», - дейилади вазирлик сайтидаги баёнотда.

Болалар 2-синфдан рус тилини, 3-синфдан инглиз тилини ўрганишни бошлайдилар. 5-11 синфларда вариатив компонентга «Глобал компетенциялар» курси киритилади.

Услубий кўрсатма хатида ўзгарувчан компонентнинг соатларидан оқилона фойдаланиш, инклюзив таълимни амалга ошириш, синфдан ташқари ишларни ташкил этиш бўйича аниқ тавсиялар мавжуд.