Қозоғистонда махсус таълим муассасаларига ўқишга кириш учун аризалар қабул қилинмоқда

2022-2023 ўқув йилига ўқишга қабул қилиш учун номзодлар ўртасида танлов ўтказилади. Номзодлар жорий йилнинг 1 апрелига қадар www.qabyldau.daryn.kz сайти орқали рўйхатдан ўтишлари ва ҳужжатларини онлайн тарзда топширишлари мумкин. Шунингдек, белгиланган муддатда тўғридан-тўғри танланган ихтисослаштирилган таълим муассасасида рўйхатдан ўтиш мумкин.
«Махсус таълим муассасалари 5-6-7-синфларига қабул қилинади. Бунинг учун боланинг ота-онаси ёки қонуний вакиллари қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари керак: ўқувчининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасининг нусхаси, боланинг таълим муассасасидан маълумотнома ва унинг фотосурати. Танлов санаси ҳақида қўшимча маълумот берилади», — дейилади хабарда.
Имтиҳонлар тест шаклида ўтказилади. Абитуриентлар математика, мантиқ, ўқиш саводхонлиги ва Қозоғистон тарихидан имтиҳон топширишади. Танлов саралаш босқичининг барча тест топшириқлари мантиқий топшириқларни ўз ичига олган ўқув режасига асосланади. Тест синовлари ҳар бир вилоятнинг умумтаълим мактабларида ўтказилади. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларига абитуриентларни ўқишга қабул қилиш максимал баллдан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
Махсус таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича батафсил маълумотлар www.qabyldau.daryn.kz сайтида мавжуд.