Қозоғистонда маданият соҳасида 2022 йилги давлат стипендиялари топширилди

None
ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин Астана ва Алмати шаҳарларида зиёлилар вакиллари билан учрашди ва маданият соҳасидаги 2022 йилги давлат стипендиясини топшириш маросимида иштирок этди, дея хабар беради Кazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Давлат стипендияси маданият ва санъат намояндалари, ижодкорлар ва ёшларга мамлакат маънавиятини шакллантириш ва ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун берилади.

Жорий йилда 75 киши Давлат стипендияси совриндори бўлди. Улар орасида Олжас Сулейменов, Мирзатай Жолдасбеков, Дулат Исабеков, Толен Абдикули, Смағул Елубай, Кулаш Ахметова, Ханбиби Есенқарақизи, Ақуштап Бақтигереева каби кўзга кўринган шоир ва ёзувчилар, Асанали Ашимов, Сабит Оразбаев, Тунғишбай Жаманқулов каби санъаткорлар бор.

Бундан ташқари, Ерлан Жунис, Самал Еслямова, Фархат Молдағали ва бошқа ёш истеъдодлар қўллаб-қувватланди.

Ерлан Қарин сўнгги йилларда мамлакатда амалга оширилган ислоҳотлар ҳақида батафсил тўхталиб ўтди. Хусусан, ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий тикланиш ишларини алоҳида таъкидлади. Бундан ташқари, адабиёт ва санъатни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ташаббуслар ҳақида маълумот берди.

Давлат маслаҳатчиси 2023 йилда маънавият, адабиёт ва санъат соҳасида кўплаб муҳим саналар борлигини айтиб, зиёлиларни жорий йилда амалга ошириладиган ишлар тафсилотлари билан таништирди.

Сўнгги хабарлар
telegram