Қозоғистонда маҳаллий автомобил йўлларининг норматив ҳолатдаги улуши 80 фоизга етказилди – ҚР ИИР вазирлиги

2,6 минг км автомобил йўллари фойдаланишга топширилди. Жумладан, маҳаллий тармоққа қарашли автомобил йўлларининг 19 километри қурилди, 152 километри реконструкция қилинди, 220 километри капитал таъмирланди, 2, 2 минг километрига ўртача таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Туман марказларини вилоятлар билан боғловчи йўлларни таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Амалга оширилаётган йирик лойиҳалар қаторида Шарқий Қозоғистон вилоятининг Куршим туманида Бухтарма сув омбори устидан кўприк қуриш, Ақтау курорт ҳудудида, шунингдек, Атирау вилоятидаги Индер-Миялида автомобил йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш, Ақтўбе ва Алмат-Лепси жанубий айланма йўллари мавжуд.
Шундай қилиб, йил якунига кўра, маҳаллий тармоқдаги стандарт ҳолатдаги автомобил йўлларининг улуши 80 фоизга етказилди. Ўтган йили бу кўрсаткич 75 фоизни ташкил этган эди.
Айтиш жоизки, вилоят ва туман аҳамиятидаги автомобил йўллари маҳаллий ижро ҳокимияти органлари тасарруфида. Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги, ўз навбатида, ҳар йили маҳаллий автомобил йўллари тармоғини ривожлантириш учун республика бюджетидан паритет асосда мақсадли трансфертларни ажратади. Шунингдек, қурилиш-таъмирлаш ишлари маҳаллий бюджетлар ҳисобидан молиялаштирилади.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Республикасида вилоят ва туман аҳамиятига эга автомобил йўлларининг умумий узунлиги 71 минг км. 2020-2025 йилларда «Кучли ҳудудлар – мамлакат тараққиётининг драйвери» миллий лойиҳасига мувофиқ, 27 минг километр вилоят ва туман аҳамиятидаги автомобил йўлларини қурилиш ишлари билан таъминлаш режалаштирилган.