Қозоғистонда ўлим жазоси Конституциядан олиб ташланади

Унга кўра, Президент Мурожаатномасини амалга ошириш бўйича Миллий ҳаракатлар режасида «Ҳуқуқни муҳофаза қилиш институтларини мустаҳкамлаш» йўналиши бўйича 9 та чора-тадбирларни амалга ошириш белгиланган.
«Фуқароларнинг асосий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида Қозоғистон Республикаси Конституциявий суди ташкил этилади. Конституция Омбудсманнинг мақоми ва фаолиятининг кафолатларини тартибга солади. Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил ҳам Конституциявий судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга. Бундан ташқари, ўлим жазоси Конституциядан олиб ташланади», — деди Алибек Қуантиров.
Вазирнинг сўзларига кўра, қийноқ ҳолатлари бўйича прокуратура махсус текширув ўтказади.
Шунингдек, «Прокуратура тўғрисида»ги конституциявий қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш режалаштирилган. Олий суд кенгашининг тендер тартиб-таомилларини онлайн кўрсатиш ва уларнинг натижалари бўйича батафсил, асослантирилган тушунтиришларни эълон қилиш жорий этилади», — деди у.
Муаллиф: Марлан Жиембай