Қозоғистонда кузнинг сўнгги кунлари илиқ келади
ASTANA. Kazinform — “Қазгидромет” РДК синоптиклари 27-29 октябрь кунлари республикада кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.
Яқин кунларда Қозоғистон ҳудудидаги об-ҳаво шароитига кенг қамровли антициклон таъсир кўрсатади. Шу сабабли мамлакатнинг аксарият ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилиши кутилмоқда.
Тунги соатларда мамлакатнинг деярли барча ҳудудларида ҳаво ҳарорати манфий кўрсаткичларга тушса-да, кундузи ҳаво шимолда ва шарқда +5...+10°С, ғарбда +15...+20°С, республиканинг жанубида эса +12...+17°С гача исийди.