Қозоғистонда куз қандай бўлади
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон синоптиклари Қозоғистонда 2024 йилнинг кузига мўлжалланган дастлабки об-ҳаво прогнозини тузди, дея хабар беради Kazinform агентлиги “Қазгидромет” РДК матбуот хизматига таяниб.
Енгил ёғингарчиликли илиқ об-ҳаво фақат сентябрь ойининг биринчи ўн кунлигида давом этади, кейин атмосфера фронтларининг тез-тез ўзгариши кузатилади, бу эса республиканинг аксарият ҳудудларида беқарор об-ҳаво шароитларига олиб келади.
Ёмғир, кучли шамол ва ҳаво ҳароратининг тез-тез ўзгариб туриши кутилмоқда, шимолий ҳудудларда кечаси 1-7 °С гача совуқлар минус белгиси билан бўлиши мумкин. Жанубий вилоятларда юқори босим зонаси таъсирида ёғингарчилик меъёридан кам бўлиши, ҳарорат фони нисбатан илиқ бўлиши кутилмоқда. Бироқ, бир ой давомида ҳарорат аста-секин пасаяди: кечаси +15 + 23 °C дан + 3 + 10 °C гача, кундузи + 25 + 35 °C дан + 15 + 23 °C гача.
Сентябрь ойида ўртача ойлик ҳаво ҳарорати республиканинг аксарият ҳудудларида меъёрдан 1°С юқори, ғарбда, шарқий ва жануби-шарқидаги тоғли ҳудудларда меъёрга яқин бўлиши кутилмоқда.
Сентябрь ойида ёғингарчилик миқдори республиканинг аксарият ҳудудларида меъёрдан юқори ва жанубий вилоятларда меъёрдан паст бўлиши кутилади.
Октябрь ва ноябрь ойларида куздан қишга босқичма-босқич ўтиш кузатилади.
Умуман олганда, Қозоғистоннинг асосий қисмида ҳаво ҳарорати ўтган йилларга нисбатан паст бўлади, ёғингарчилик миқдори эса мамлакатнинг деярли барча ҳудудларида меъёрида ёки ундан кўп бўлиши кутиляпти.
Бундан ташқари, республиканинг жануби-ғарбида ва марказида ёғингарчилик нормадан кам бўлади.