Қозоғистонда ўқувчиларга аттестат билан бирга иш малакаси тўғрисида диплом берилади
«Бу йил биринчи марта коллежларда 10-11-синф ўқувчилари учун экспериментал ўқув дастурлари бўйича қабул ўтказилди. Натижада 270 нафар ўқувчи қабул қилинди. 1,5 йилдан сўнг улар маълумот тўғрисидаги гувоҳнома билан бирга иш малакаси тўғрисидаги дипломни ҳам олишади», - деди Қасимхан Сенғазиев Астана шаҳри коммуникациялар хизмати майдонида ўтказилган матбуот анжуманида.
Таълим бошқармаси бошлиғининг сўзларига кўра, пойтахтда 33 та коллеж мавжуд. Бу ерда 75 та мутахассислик ва 122 та малака бўйича кадрлар тайёрланади. Жорий йилда пойтахт коллежларида ўқиш учун 11 минг 937 ҳужжат қабул қилинди.
Эслатиб ўтамиз, бугун пойтахтда янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари якунига етди. Шаҳар таълим бошқармаси бошлиғи таълим муассасалари хавфсизлик техникаси билан тўлиқ таъминланганини маълум қилди.
Муаллиф: Даулет Изтилеу