Қозоғистонда ўқувчиларда сувни тежаш маданиятини шакллантириш дастури ишлаб чиқилади

ASTANА. Кazinform – Мамлакатда мактаб ўқувчиларида сувни тежаш маданиятини шакллантиришга қаратилган махсус таълим дастури қабул қилинмоқда. Бу ҳақда Парламент палаталарининг қўшма мажлисидан сўнг Таълим-маориф вазири Ғани Бейсембаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None

«Сувни тежаш дарсларда, қўшимча ва дарсдан ташқари машғулотларда кўрсатилади. Бироқ, ушбу Мурожаатни инобатга олган ҳолда, мактабларда бу борадаги таълим-тарбия ишларини кучайтириш зарур кўринади. Ўқувчиларимизда сувни тежаш маданиятини шакллантириш бўйича алоҳида дастур қабул қилинади», — деди вазир ОАВ вакиллари саволига жавобан.

Бундан ташқари, Ғани Бейсембаев ўқувчиларни молиявий саводхонликка тарбиялаш масаласига ҳам эътибор қаратди.

«Молиявий саводхонлик – бу мавзу мактабларда 2019 йилдан бошлаб жорий этилган. Бироқ, бошқа тажрибаларни ҳисобга олиб, мактабларда бу йўналишдаги ишларни янгича тарзда кучайтирмоқчимиз», — деди вазир.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар