Қозоғистонда ўқувчилар IT-мутахассислигига топширишда физика фанини топширмайди

NUR-SULTAN. Kazinform – Кейинги ўқув йилидан бошлаб IT-йўналишлари бўйича топширишда абитуриентлар физика эмас, информатика фанини топширадилар. Бу ҳақда Kazinform ҚР Таълим ва фан вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.
None
None

ҚР Таълим ва фан вазирлигига IT-йўналишлари бўйича олий ўқув юртларида ўқиш истагида бўлган абитуриентлар учун «Информатика» фанини Ягона Миллий Тест (ЯМТ) давомида асосий фанлар рўйхатига киритиш бўйича кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.

Шу муносабат билан таҳлил қилиниб, 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб «Информатика фани ўқитувчилари тайёрлаш», «Ахборот технологиялари» ва «Ахборот хавфсизлиги» таълим йўналишлари бўйича гуруҳларга ўқишга кирувчи ўқувчилар ЯМТда «Математика + Физика» ўрнига «Математика + Информатика» топширади.

Жорий 2021-2022 ўқув йилида «Физика» асосий фан бўлиб қолмоқда, синов тариқасида, абитуриентларнинг танловига кўра, жорий йилда ушбу йўналишларга кириш учун (март ойида ЯМТ) «Математика+Информатика» комбинациясини танлаш имконияти қўшимча равишда тақдим этилади.


Сўнгги хабарлар