Қозоғистонда ўқув йилининг муддати бўйича қарор шу ҳафтада қабул қилинади - вазир

ASTANА. Кazinform - Бу йилги ўқув йилининг муддати шу ҳафта маълум бўлади. Бу ҳақда халқ ҚР Таълим-маориф вазири Ғани Бейсембаев маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
None

«Мен вазир сифатида ўқув йили муддати бўйича қарор қабул қилишим керак. Аммо қарор биринчи навбатда болалар манфаатларига мос келиши лозим. Умумий келишувга келиш учун топшириқ бердим. Ўқиш муддати бўйича фикрлар иккига бўлинган, гап ким ғалаба қозонишида эмас. Бу ерда, биринчи навбатда, болаларнинг билим олиши учун шароит яратишимиз керак. Тез орада бу борада аниқ қарор қабул қиламиз деб ўйлайман. Ўйлайманки, шу ҳафта», — деди Ғани Бейсембаев Ҳукумат йиғилишидан сўнг ОАВ вакилларининг саволларига жавоб берар экан.

Вазирнинг сўзларига кўра, ўқув йили муддати бўйича мутахассисларнинг фикри иккига бўлинган.

Муаллиф: Даулет Изтилеу

Сўнгги хабарлар