Қозоғистонда қутқарувчиларнинг ўртача маоши 337 минг тенгега етди
«Давлат раҳбарининг 2021 йил 1 сентябрдаги Мурожаатномасини амалга ошириш бўйича миллий чора-тадбирлар режаси доирасида 2022 йилдан бошлаб давлат хизматчиларининг айрим тоифалари иш ҳақи миқдори оширилмоқда. Шунингдек, унинг таркибига фуқаро муҳофазаси қутқарувчилари ҳам киради. Уларнинг ойлик лавозим коеффициенти (2022 йилда - 1,23 (23%); 2023 йилда - 1,45 (18%); 2024 йилда - 1,71 (18%); 2025 йилда - 2 (17%)) тузатиш орқали ўзгаради. Ушбу тузатишларни инобатга олган ҳолда, 2025 йилга бориб қутқарувчиларнинг маоши икки баравар оширилади», – деди Бош вазир.
Алихан Смаилов жорий йилда қутқарувчилар ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирувчи ишларни бажарганликлари учун лавозим маошининг 70 фоизи миқдорида мукофот пули олганлигини эслатди.
Бош вазирнинг айтишича, хозирда Қозоғистонда қутқарувчиларнинг ўртача иш ҳақи 337 681 тенгени ташкил этади.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай