Қозоғистонда қурилиши мумкин бўлган атом реактори қанча туради

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Энергетика вазирлигининг Атом энергетикаси ва саноат департаменти директори Жаслан Қасенов Қозоғистонда қурилиши мумкин бўлган атом реакторининг тахминий қийматини айтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Халқаро тажриба шуни кўрсатадики, қуввати 1000-1200 МВт бўлган битта атом энергетика блокини қуриш учун тахминан 5 миллиард доллар маблағ талаб этилади. Бу тахминий миқдор. Такрор айтаман, халқаро тажриба шуни кўрсатмоқда. Атом электр станцияларини қуриш бўйича жаҳон бозори ана шундай баҳони кўрсатмоқда. Албатта, аниқ миқдорни фақат станцияни ўрнатадиган етказиб берувчи аниқланганда ва келишилганида айтиш мумкин. Чунки атом электр станциясининг нархи кўплаб омилларга боғлиқ», — деди вазирлик вакили.

Экспертнинг сўзларига кўра, лойиҳа қаердан молиялаштирилиши ҳозирча номаълум.

«Музокаралар давомида молиялаштириш манбаси аниқланади. Аввал айтганимдек, ушбу лойиҳа учун пул йиғишнинг турли механизмлари мавжуд», — деди Жаслан Қасенов.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар
telegram