Қозоғистонда қурилишга давлат буюртмаси икки баробар оширилиши мумкин

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Мамлакатда қурилиш соҳасида давлат буюртмалари ҳажми оширилиши кутилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Маҳаллий қурилиш саноатида тижорий таҳдидларнинг олдини олиш учун бизга давлат ёрдами керак. Яъни, қурилиш соҳасида давлат буюртмаси ҳажмини икки баробар ошириш керак. Ушбу тадбир иш ўринларини сақлаб қолишга ёрдам беради ва мамлакатда қурилиш ҳажмини қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, Нур-Султан, Алмати, Чимкент ва вилоятларда инфратузилма лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уларга сармоя киритиш зарур», - дейди Қозоғистон Қурувчилар уюшмасининг Нур-Султан бўлими директори Ирина Манжанова.

Уюшма, шунингдек, саноат ташкилотларини йил охиригача солиқдан озод қилишни таклиф қилмоқда.

Бундан ташқари, Уюшма вакиллари маҳаллий қурилиш компанияларининг ўтган йилдан қолган жарималари ва пенялари кечирилишини сўрамоқда.

Муаллиф: Али Ибраев


Сўнгги хабарлар