Қозоғистонда қурилиш материаллари саноатида янги товарлар ишлаб чиқарилади

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Қайирбек Ўскенбаев мамлакатда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш қандай ривожланишини айтди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда 890 миллион долларлик маҳсулот импортини алмаштириш, шунингдек, экспортни 206 миллион долларга ошириш имконини берувчи 24 та ўта муҳим лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган», — деди Қайрбек Ўскенбаев.

Вазир таъкидлаганидек, керамик плиталар, автоклав газ блоклари, иссиқлик ўтказмайдиган материаллар, сэндвич-панеллар каби товар позициялари бўйича 100 фоиз импорт ўрнини босиш режалаштирилган.

«Бундан ташқари, қурилиш материаллари саноатида илгари Қозоғистонда ишлаб чиқарилмаган санфаянс, эшиклар, ЛДСП, пол қопламалари каби янги маҳсулот турларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади, – деди Қайирбек Ўскенбаев.

Муаллиф: Ақбота Кузекбай

Сўнгги хабарлар