Қозоғистонда кўчмас мулкнинг ягона давлат кадастри бўйича 100 миллион мурожаат кўриб чиқилди
ASTANА. Кazinform — Кўчмас мулкнинг ягона давлат кадастри ахборот тизими ишга туширилганидан буён ўтган 1,5 йил давомида Қозоғистондаги давлат хизматлари марказларида маълумот олиш учун 100 миллионга яқин мурожаат кўриб чиқилди.
“Фуқаролар учун ҳукумат” давлат корпорацияси” НАЖнинг Ғарбий Қозоғистон бўлими маълумотларига кўра, платформа қозоғистонликлар учун тобора қулай ва оммабоп бўлиб бормоқда.
Жисмоний шахсларга кўчмас мулкнинг мавжуд эмаслиги тўғрисида 44 миллион дона маълумотнома берилди, бу энг кўп сўров ҳисобланади.
Корпорация маълумотларига кўра, 2023 йил 1 июлдан жорий этилган кадастр тизими ер ва ҳуқуқий кадастр маълумотларини интеграциялашган ҳолда кўчмас мулк ва ер муносабатлари соҳасида давлат хизматларини олиш жараёнини соддалаштириб, осон ва қулайроқ қилди.
Айни пайтда кўчмас мулк бўйича 8 та ва 4 та ер кадастр хизмати кўрсатилмоқда. Ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларнинг дубликатларини, техник паспортларни, ер участкаларининг кадастр паспортларини олиш, шунингдек, рақамли ипотекани давлат кадастр харитасида рўйхатдан ўтказиш шулар жумласидандир.
Асосий ўзгаришлардан бири кўчмас мулк учун техник ҳужжат ва ер участкаси далолатномасининг ягона ҳужжатга, яъни кадастр паспортига бирлаштирилиши бўлди. Тизим ишга туширилгандан буён 813 716 дона шундай паспорт берилган.
— Кадастрнинг замонавий рақамли экотизими иккинчи даражали банкларнинг мобил иловалари ва платформалари билан интеграциялашув орқали фойдаланиш имкониятини таъминлади. Қайд этиш жоизки, кадастр мамлакатнинг рақамли инфратузилмасини ривожлантиришда муҳим қадам сифатида қаралади ва фуқаролар учун янги имкониятлар очади, —дея хабар беради бошқарма.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қозоғистонликлар давлат хизматларини Оиланинг рақамли картаси орқали олаётгани ҳақида ёзган эдик.