Қозоғистонда кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда
«Шимолий антициклон мамлакатнинг шимолий қисмига таъсир қилади. Республиканинг аксарият ҳудудларида кун исиши билан ҳаво массалари беқарор бўлиб, тўпланган булутлар пайдо бўлиши ва ёғингарчиликни келтириб чиқаради:
12-13 июл кунлари республика маркази ва шарқида кучли ёмғир ёғиши, момақалдироқ, шиддатли шамол эсиши, дўл ёғиши мумкин. Фақат мамлакатнинг ғарбий ва жануби-ғарбий қисмида ёмғирсиз об-ҳаво ва жуда кучли иссиқлик кутилмоқда», - дейилади хабарда.
Об-ҳаво маълумотларига кўра, ҳаво ҳароратининг асосий фони кундузи ғарбда +34+42°С, жануби-ғарбда +40+45°С, шимоли-ғарбда +28+35°С дан +30°С +40°С гача кўтарилади, шимолда +25+33°С дан +22+30°С гача, марказда +22+30°С, шарқда ҳаво ҳарорати +22+32°С дан +17+25°С гача пасаяди, жанубда ҳарорат +29+37°С дан +32+40°С гача, мамлакат жануби-шарқида +22+32°С дан +25+35°С гача кўтарилади.